Бельгиялик дизайнер 2020 йилги Олимпиаданинг эмблемасини ўзгартиришни талаб қилмоқчи

Маданият 31 Июль 2015 3296

Бельгиялик дизайнер Оливье Дэби Япониянинг Киодо агентлигига берган интервьюсида 2020 йилги Олимпиаданинг эмблемасини ўзгартиришни талаб қилмоқчилигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, Олимпиада эмблемаси унинг томонидан икки йил муқаддам Льёж театри учун яратилган логотипга шаклан ўхшайди, шу боис у муаллифлик ҳуқуқини талаб қилмоқчи.
2020 йилги Олимпиада Токиода бўлиб ўтади. Унинг эмблемалари 24 июль куни расман намойиш қилинди. Токио Олимпиадасининг рамзига оқ фонда қора, қизил, тилларанг ва кулранг геометрик шакллардан ясалган Т ҳарфи айланган эди. Паралимпиада рамзига тескари буралган тенглик белгиси айланади.

Кўпроқ янгиликлар