Данияда автомобиль ҳаракати тўлиқ тақиқланадиган янги аҳоли пункти қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Гап Орхуса шаҳри ташқарисидаги Nye (дания тилидан “янги” дегани) номини оладиган аҳоли пункти ҳақида кетмоқда. Лойиҳа муаллифларининг ғояси бўйича, аҳолиси 15 минг кишини ташкил қиладиган яшил шаҳарчада замонавий технологиялар шаҳар ташқарисидаги ҳаёт билан уйғунлашади.

Бу ерда автомобиль ҳаракатининг йўқлиги шаҳарча аҳолисининг бир-бирлари билан кўпроқ мулоқот қилишларига ундайди. Орхуса шаҳри маркази билан трамвай алоқаси йўлга қўйилади, бутун аҳоли пункти бўйлаб велосипед йўлаклари ётқизилади.

Бироқ таъкидланишича, шаҳарчага ўз автомобилларида келган кишилар автомобилларини ўзларида қолдиришлари мумкин бўлади, бироқ уни гаражда эмас, балки турар-жой кварталларидан унча узоқ бўлмаган махсус ҳудудда қолдиришади.

Лойиҳа яқин 5 йил ичида якунланиши тахмин қилинмоқда.