“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария яқин кунлар ичида “ПСЖ” билан 2019 йилга қадар шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда L'Equipe.

Манба берган маълумотларга кўра, трансфер нархи 63 млн еврони ташкил қилади ва футболчи “ПСЖ” таркибида 10 млн евродан ошиқроқ маош олади. Ҳозирда трансфернинг барча жиҳатлари келишиб олинган ва шартномани имзолаш қолган.

Маълумот учун, Ди Мария 2014 йилда 75 млн эвазига “Реал Мадрид”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Ортда қолган мавсумда аргентиналик футболчи “МЮ” таркибида 27та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол ҳамда 10та голлик узатмага муаллифлик қилди.