Россиянинг “Краснодар” футбол клуби Европа Лигасининг 3-саралаш раундида ўз майдонида Братиславанинг “Слован” клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув “Кубань” стадионида бўлиб ўтди.

Словакиялик меҳмонлар дарвозасига биринчи тўп танаффусга ҳуштак чалиниши олдидан киритилди. Андреас Гранквист калласи билан дарвоза тўрини аниқ нишонга олди. Краснодарликлар 2-таймнинг 59-дақиқасида Павел Мамаев томонидан аниқ амалга оширилган 11-метрлик жаримадан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирдилар.

Шу раунд доирасида Қозоннинг “Рубин” жамоаси меҳмонда Австриянинг “Штурм” жамоаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Максим Канунников ҳисобни очди, 21-дақиқада мезбонлар Донис Афдияйнинг голи ҳисобига мувозанатни тенглаштирдилар. Қозонликлар 5 дақиқадан кейин яна олдинги чиқиб олдилар – Қўкдениз Қорадениз 11-метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди.

56-дақиқада қозонликлар дарвозабони Сергей Рижиков рақиб жамоа футболчиси Зимон Пизингернинг тўпини қайтара олмади ва ҳисоб яна тенглашди. Ўйиндаги ғалаба тўпини 62-дақиқада Игорь Портнягин киритди.
69-дақиқадан кейин мезбон жамоа 10 киши бўлиб ҳаракатланишига тўғри келди – Афдияй иккинчи сариқ карточка олгандан кейин ўйиндан четлатилди.

Жавоб учрашувлари 6 августда бўлиб ўтади.

Европа лигаси
Саралашнинг 3-раунди
Дастлабки ўйинлар
Краснодар – Слован 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Гранквист, 2:0 – 59, пенальти Мамаев.
Краснодар – Дикань, Сигурдссон, Гранквист, Енджейчик, Калешин, Газинский (Страннберг, 81), Мамаев (Аҳмедов, 68), Перейра, Смолов (Лаборде, 62), Вандерсон, Ари.
Слован – Муха, Котула, Гудак, Секулич, Салата, Гонсалес (Штефаник, 80), Подани, Милинкович, Виттек, Зрелак (Кубик, 73), Месарош (Оршула, 60).
Огоҳлантиришлар: Мамаев (56).

Штурм – Рубин 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 1:0 – 14 Канунников, 1:1 – 21 Авдияй, 1:2 - 25 Карадениз (пенальти), 2:2 - 56 Пизингер, 2:3 - 61 Портнягин.