Швейцариянинг Гштаад шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 494,310 еврони ташкил этувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Ушбу мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик Денис Истомин жуфтликлар баҳсида ярим финалга йўл олди.

Истомин 30 июль куни чорак финалда ўз шериги беларуслик Александр Бурий билан тандем ҳосил қилган ҳолда Австралия вакиллари бўлмиш Томаш Беднарек/Рамиз Жунаид жуфтлигини 6:3 ва 6:4 ҳисобларида мағлуб этди.

Бу жуфтлик финал йўлланмаси учун Жуилан Кновле/Филип Освальд жуфтлигига (Австрия) қарши кортга чиқишади.