Жаҳон валюта жамғармаси Ироққа 1,24 млрд долларлик молиявий кўмак кўрсатади. Бу ҳақда жамғарманинг 30 июлда чоп этган хабарида айтилмоқда.

“2015 йилнинг 29 июлида ХВЖ директорлари кенгаши тезлаштирилган молиялаштириш дастури доирасида Ироққа 1,24 млрд доллар ажратишни маъқуллади”, деб айтилмоқда хабарда.

Пуллар “ИШИД” террорчилик гуруҳининг босқинчилиги ва нефть нархининг пасайишидан зиён кўрган Ироқдаги иқтисодий вазиятни яхшилаш учун сарфланади.