Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дўстлик байроғи» нашри хабар қилди.

Навоий вилояти ҳокими, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов бошқариб борган сессияда депутатлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган.

Кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилган. Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига шу вақтга қадар НКМК ДК Бош директо­рининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Расулов Комилжон Исмоилович номзоди таклиф қилинган. Кўрсатилган номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Сессия якунида кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.