“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг “мюнхенликлар” таркибидаги иккинчи мавсуми ҳамда Артуро Видалнинг жамоага келиб қўшилиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен ҳали ўзимнинг энг яхши ўйинимни намойиш қилмадим. Мен натижаларимни яхшилашни хоҳлайман ва буни амалга ошираман, деб ваъда бераман. Бироқ бу кўп нарсага боғлиқ. Жамоанинг барча ўйинчилари бор кучини сарфлаши керак. Мен энг яхши тўпурар бўлиб, жамоа Бундеслигада 2-ўринни олса ёки Чемпионлар лигасининг 1/8 босқичидан ўта олмайдиган бўлса, бундан қониқмайман.

Видаль ҳақида кўп нарса дея олмайман. Авваламбор, у жамоага кўникиши керак. Унга қарши эмас, аксинча, бир жамоада ўйнаётганимдан хурсандман. Артуро, шубҳасиз жамоа ўйинини кучайтиради. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам кучли ўйин намойиш қила оладиган футболчи”, – деди Роберт Левандовски.