Муҳаммаджон Қуронов Ўзбекистон бош вазири ўринбосарининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. У ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбариг ёрдамчилик қилади.

Бунга қадар педагогика фанлари доктори Муҳаммаджон Қуронов Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси лавозими Вазирлар Маҳкамаси ижро структурасига давлат раҳбарининг 2015 йил 23 июлдаги қарори билан киритилган.