Мутко: Слуцкий ва Бородюк Россия терма жамоаси мураббийлиги учун асосий номзодлар бўлиб туришибди

Спорт 31 Июль 2015 1054

Леонид Слуцкий ва Александр Бородюк Россия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда Россия спорт вазири Виталий Муткога таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Слуцкий, Бородюк – асосий номзодлар эканини тушунарли. Келинг, душанба кунига қадар шошмай турайлик. Мен бутунлай бошқа масалалардан озод мураббийни хоҳлайман. У бизни Европа чемпионатига олиб чиқишига ишонтира олиши керак. Бизда ўрта савиядан юқори бўлган футболчилар бор. Бироқ уларнинг ишонтириш ва руҳлантириш керак», дейди Мутко.

Слуцкий ЦСКАда 2009 йилнинг охиридан бошлаб ишлаб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа икки мартадан Россия чемпионлиги ва Россия кубогини қўлга киритган. Шунингдек у икки марта Россиянинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. Бородюк эса 2002 йилдан Россия терма жамоаси сафида меҳнат қилиб келади. 2005 йилда у ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган. Шунингдек ўша йилдан у Гуус Хиддинкка ёрдамчи мураббий вазифасини ҳам бажарган ва бу лавозимда 2012 йилга қадар фаолият олиб борган. 2006 йилда у маълум муддат бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган. Унинг охирги иш жойи эса Москванинг «Торпедо» жамоаси бўлиб, 2014 йилнинг ёзида мураббий бу жамоа билан хайрлашганди.

Шунингдек вазир «Спартак» бош мураббийи Дмитрий Аленичев Россия терма жамоасини бошқара олиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. «Аленичев, Дмитрий Хохлов ва Андрей Кобелев Россия терма жамоасини бошқара олиши мумкин. Лекин ҳозир терма жамоа экспериментлар ўтказадиган майдон эмас», – дея таъкидлади Мутко.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар