“Наманган ёшлар маркази” томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида “Мустақиллик ёшлари” шиори остидаги ёшлар оқшоми ўтказилмоқда.

Шоу дастурлар ўзбек халқининг асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўл, кенг кўламли ислоҳотлар, қўлга киритилган улкан ютуқларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини ёшларга кенг тушунтириш, ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мақсадида ташкил этилган.

Тадбирлар Наманган шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида хафтанинг ҳар чоршанба куни кўтаринки байрамона кайфиятда ўтказилмоқда.

Дастур давомида вилоятимиздаги истеъдодли санъаткорлар томонидан Мустақиллигимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, ёш актёрларнинг қизиқарли саҳна кўринишлари, ёшларнинг ижтимоий фаолликка чорловчи интерактив ўйинлар чин маънода барчада илиқ байрамона кайфият улашди десак муболаға бўлмайди.