Ерга энг яқин ташқи сайёра Кассиопея юлдузлар туркуми таркибида аниқланди. Бу ҳақда NASA космик агентлиги маълумот бермоқда.
D 219134b сайёраси Ердан 21 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. NASA ҳисоб-китобларига қараганда, у Ердан 1.6 йирикроқ ва 4.5 баробарга оғирроқдир. Унинг сатҳи иссиқ, айрим жойлари эриган. HD 219134bда тоғлар ва ҳатто вулқонлар бор.
Сайёра “Супер Ер” тоифасига мансуб. Унда яшаш учун шароит йўқ, лекин тадқиқот нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
“Бундай сайёралар ниҳоятда муҳим, негаки уларни синчиклаб ўрганса бўлади. Яқин ўн йилликлар ичида ушбу экзосайёра энг машҳур тадқиқот объектига айланади”, – дейди лойиҳа иштирокчиси Майкл Вернер.