Ўзбекистон Хитой ва Испания билан халқаро автомобиль боғланиши ҳақида келишув имзолайди

Ўзбекистон 31 Июль 2015 3582

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида 2015 йилнинг январь-июнь ойларида бажарилган ишларга бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда агентлик мутахассислари ва ОАВлар вакиллари иштирок этдилар.

Анжуман давомида агентлик жорий йилнинг биринчи ярмида ўз фаолиятини 2015 йилнинг 16 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “2015 йил учун тармоқлар тадбирлари дастури”га мувофиқ олиб бориши таъкидлаб ўтилди.

Кўрилаётган давр ичида автотранспорт тармоғига киритилган инвестициялар миқдори 77,6 млрд сўмни ташкил қилгани, 15 йил ичида фаолият кўрсатаётган йўловчи ташиш йўналишлари 2313тага кўпайиб, 4317тага етгани, улардан 990таси шаҳар ичи, 2708 таси шаҳар ташқариси ва 619 таси шаҳарлараро йўналишлар экани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳам ишлар олиб борилаётганига тўхталиб ўтилди. Хусусан, жорий йилнинг баҳорида агентлик вакиллари Мадридда Ўзбекистон ва Испания қироллиги билан икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий-келишув асосини янада кенгайтириш масалалари бўйича мутахассислар учрашувида иштирок этдилар. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Испания ўртасида халқаро автомобиль боғланиши ҳақидаги келишув лойиҳаси матни келишиб олинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида халқаро автомобиль боғланиши ҳақидаги янги келишув лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳозирда ҳужжатлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун топширилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар