"Пекин-2022" қор билан муаммо бўлмаслигини айтди

Спорт 31 Июль 2015 2182

"Пекин-2022" мурожаат қўмитаси Халқаро олимпия қўмитаси аъзоларини Хитой пойтахти ушбу олимпиадага меҳмонлик қилган тақдирда спорт объектларида қор етишмовчилиги келиб чиқмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда қўмитанинг 128-сессияси чоғидаги тақдимот пайтида Хитой олимпия қўмитаси раиси Лю Пэн маълум қилди.
2022 йили XXIV қишки Олимпия ўйинлари ва XIII Паралимпия ўйинларига меҳмонлик қилувчи шаҳар 31 июль куни Халқаро олимпия қўмитасининг навбатдаги сессиясида яширин овоз бериш йўли билан аниқланади. Пекиндан ташқари, мезбонликка Олма-Ота шаҳри ҳам даъвогарлик қилмоқда.
ХХР раиси Си Цзиньпин Халқаро олимпия қўмитаси аъзоларига йўлланган видеомурожаатида Пекиннинг ғалаба қозонишини Хитойнинг 1.3 млрд аҳолиси истаб турганини таъкидлаб ўтди.
“Биз ўз мажбуриятларимизни тўлалигича амалга оширамиз. Ишонтириб айтаманки, сиз Пекинни танласангиз, биз ажойиб қишки ўйинларни ўтказамиз”, – деди у.
Овоз беришда ХОҚнинг 100 аъзосидан 85 нафари иштирок этади. Сайловда кўпроқ овоз олган шаҳар ғолиб бўлади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар