Путин ва Медведев "Поле Чудес" бошловчисини 70 йиллик юбилейи билан табриклади

Жамият 31 Июль 2015 3485

Россия президенти Владимир Путин ва мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев телебошловчи, актёр, шоумен, продюсер ҳамда Россия халқ арристи ҳисобланадиган Леонид Якубовични 70 йиллик юбилейи билан табриклашди. Президентнинг табриги матни Кремл сайтига жойлаштирилган.

Унда Россия президенти юбильярга миллионлаб руслар номидан табрик айтади.

"Сиз касбий фаолиятда улкан муваффақият қозондингиз. Сизни барча улкан ижодий потенциалини ҳаётга тадбиқ эта олган, кўплаб ижодий лойиҳалар муаллифи ҳамда маҳоратли телебошловчи сифатида билади", дейди Путин.

"Сиздек афсонавий телебошловчи, юзлаб ҳикоя ва монологлар муаллифига, миллионлаб одамлар танийдиган ва севадиган инсонга табрикларим бўлсин. Сизнинг бундай ютуқларга эришишингиз манбаи бўлган фавқулодда истеъдодингиз, ҳар қандай эфирни байрамона қилиб юборадиган маҳоратингиз завол топмасин", деб ўз табригини телеграм орқали йўллади Медведев.

Маълумот учун, 1991 йилдан буён "Биринчи канал" орқали эфир юзини кўриб келадиган "Поле Чудес" муаллифи Леонид Якубович 31 июль куни 70 ёшини нишонлайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар