Томас Бах: Пекиннинг 2022 йилги Қишки Олимпиада пойтахти қилиб танланиши хавфсиз ва тарихий қарор бўлди

Спорт 31 Июль 2015 1655

Хитой пойтахти – Пекиннинг 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари пойтахти қилиб танланиши Халқаро Олимпия қўмитаси учун хавфсиз ва тарихий қарор бўлди, деб айтди Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ХОҚнинг матбуот-анжуманида ХОҚ президенти Томас Бах.

31 июль куни ХОҚнинг 128-сессиясида Пекин 2022 йилги қишқи Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиши эълон қилинди. Пекин тўрт овоз устунлик билан ўз рақиби – Олма-ота шаҳри устидан ғалаба қозонди (44-40).

“Бу хавфсиз ва тарихий танлов бўлди. Чунки Пекин энг юқори даражадаги мусобақаларни ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Биз буни бошқа халқаро ташкилотлар каби яхши биламиз. Тарихий воқеа бўлиши эса Пекин ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпия ўйинларини ва шу билан бирга 14 йил фарқ билан ўтказадиган биринчи давлат бўлади”, деб айтди Бах.

2008 йилда Пекинда ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилган эди.

Шу тариқа Олимпия ўйинлари кетма-кет уч марта Осиё қитъасида ўтказиладиган бўлди (Пхенчхан-2018 ва Токио-2020).

Пекинда мусобақалар учта жойда: марказий Пекинда (очилиш маросими, фигурали учиш, шорт-трек, хоккей, кёрлинг, конькида югуриш), Пекиннинг шимоли-ғарбий уезди Яньцинда (тог-чанғи спорти, бобслей, чана спорти, скелетон) ва Чжанцзякоу шаҳрида (чанғи пойгалари, трамплиндан сакраш, биатлон, фристайл, сноуборд) ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар