"Ўзбеккино" миллий агентлиги айни вақтда ёш режиссёрларнинг "PROlogue" жанрида ишланган ижод намуналари тақдим этиладиган республика фестивалига тайёргарлик кўрмоқда.

Фестивалда қисқаметражли фильмлар тақдим этилади.

Ушбу фестивал шу йилнинг 16-21 ноябрь кунларида Тошкент шаҳрида "Ёшлар ҳафтаси" доирасида ташкил этилади.

Шу билан бирга, соҳанинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистонда миллий кинематография соҳасини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. 3та бўлим ва 14 банддан иборат чора-тадбирлар режаси миллий кинематография соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, соҳада фаолият кўрсатаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касб маҳоратини ошириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, миллий кино санъатини ривожлантиришнинг бошқа йўналишларини қамраб олади.

Режага кўра, “Кинематография тўғрисида”ги Қонун ва 2016-2020 йилларда тизимни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича Давлат дастури лойиҳалари, кино-видео хизмати кўрсатиш корхоналари учун ягона чипта хўжалиги тизимини яратиш ва “Ўзбекфильм” АЖни замонавий кино ишлаб чиқариш комплекси – киноконцернга айлантиришга доир бир қатор меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш белгиланган.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. н аудиовизуал асарларни кўриб чиқиб, хулоса берувчи Экспертлар гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга ҳуқуқий асос яратилади. Шу билан бирга, аудиовизуал асарларни Давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномаси жорий қилиниши кўзда тутилмоқда.