“Тошшахартрансхизмат” компанияси 1 августдан “Қўйлиқ марказ-ТТЗ” 13-трамвай йўналиши ТТЗ бекатидан “Тошкент вокзали” бекатига қадар қисқартирилишини маълум қилди.
Бунга сабаб, хабарномада айтилишича, “битта йўловчини ташишга кетаётган харажат тарифдан кўплик қилмоқда”.
Айтилишича, ушбу йўл участкасида йўловчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун 17, 63, 83, 96, 110, 119 и 129-автобус йўналишлари, шунингдек, 28, 75, 80, 137 ва 168-сонли йўналишли таксиларда транспорт воситаларининг миқдори оширилади. Бундан ташқари, 14-сонли “ТТЗ-Тошкент вокзали” автобус бекати йўналишида 12 дона Mercedes-Benz автобуслари фаолият юритади.