Uzinfocom марказига директор тайинланди

Ўзбекистон 31 Июль 2015 1537

31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Файзуллаев Алишер Насибуллаевич бошчилигида Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида йиғилиш ўтказилди.

Бу йиғилишда вазир ўринбосари вазирликнинг 2015 йил 30 июлдаги буйруғи билан Ғайратхўжа Сайдалиев Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази директори этиб тайинлангани ҳақида маълум қилди.

Маълумот учун, Ғайратхўжа Сайдалиев 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Сайдалиев Uzinfocom марказидаги фаолиятини 2011 йилда Компьютерлаштириш марказларига кўмаклашиш гуруҳи бошлиғи лавозимида ишлаш орқали бошлаган. Бироз ўтиб Uzinfocom маркази директори ўринбосарига айланган.

2014 йилнинг январида Ғайратхўжа Сайдалиев ўз карьерасини Uzinfocom маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозими билан давом эттирган, 2015 йилнинг 9 мартида Uzinfocom маркази директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар