Свердловск вилояти суди Урал шаҳар суди томонидан диний низо қўзғашда айбланган Эльвира Султонаҳмедовага нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда Султонаҳмедованинг адвокати Роман Качанов "Газета.Ру" нашрига маълум қилган.

Тергов хулоасасига кўра, Султонаҳмедова 2013 йилнинг декабрь ойи охирида ижтимоий тармоқ орқали мусулмонларга мурожаат қилиб, Янги йилни ва мусулмонларники бўлмаган барча байрамларни нишонламасликка чақирган.

23 ёшли ушбу қиз ўзига қўйилган диний адоват қўзғаш бўйича (Россия Жиноят Кодексининг 282 моддаси, 1 қисми) айбдор деб топилган ва 120 соатлик мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган.

"Эльвира терговда ҳам, суд жараёнида ҳам ўзига қўйилган айбловларни тан олмади. У ҳатто ижтимоий тармоқларда ёзилган сўзларга алоқадор эмасди", дейди унинг адвокати.