Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев Владимир Висоцкийни ҳаётга қайтариш учун бутун ўзбек шоу-бизнесини ҳам алмаштиришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар унинг твиттердаги саҳифасида қолдирилди.
“Имкони бўлганида эди, Владимир Висоцкийни 1 кунгина ҳаётга қайтариш учун бутун ўзбек шоу-бизнесини ҳам алмашган бўлар эдим”, – дейилади хабарда.
Твиттерда хонанданинг ушбу фикрига “Сетора” гурухи илк таркибидан Феруза Латипова ва Лейли, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз, тележурналист Дилшода Матчановалар ўз ҳайратларини ва ҳатто норозиликларини билдиришган.