Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих учта ўйинда дисквалификация қилиниши мумкин, деб ёзмоқда UFF.uz. 

Қозоғистон чемпионатининг 22 турида "Иртиш"га қарши кечган баҳснинг 87 дақиқасида Александр Гейнрих рақиби Карлуш Фонсекини тепгани учун майдондан четлатилган эди. Мусобақа регламентига кўра ўйинга қадар, ўйин вақтида ва ўйиндан сўнг рақиб футболчиси ёки учрашувнинг расмий ходими бўлмаган бошқа инсонга зарба бериш ё зарба беришга уриниш учун учта ўйинга майдондан четлатиш кўзда тутилган.

Агарда Александр Гейнрих учта ўйинда дисквалификация қилинадиган бўлса, 20 сентябрга қадар майдонга туша олмайди. Қозоғистон чемпионатининг 26 тури айнан шу куни бўлиб ўтади.