31 июль куни Англия жанубидаги Гэмпшир графлиги ҳудудида қулаб тушган енгил моторли самолёт ичида "Ал-Қоида" ташкилотининг собиқ раҳбари Усама бен Ладеннинг синглиси ва ўгай онаси бўлган. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчихонаси ўзининг расмий твиттери орқали хабар тарқатди.

Шаҳзода Муҳаммад ибн Наваф Ол Сауд Усама бен Ладеннинг оиласига ўз таъзиясини билдирган. Айни вақтда Саудия Арабистони элчихонаси Буюк Британия ҳукумати билан ҳамкорликда вазият бўйича музокара ўтказиб, ҳалок бўлганларнинг таналарини қиролликка қайтариш масаласини ҳал қилмоқда.

Бироз олдинроқ, Хэмпширда кичик самолёт қулаб тушиб, 3 йўловчи ва учувчининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.