31 июль куни Англиянинг жанубидаги Гэмпшир графлигидаги Blackbushe аэропортида енгил моторли самолёт қулаб тушди, деб хабар бермоқда Eagle Radio радиостанцияси.

“Гувоҳларнинг айтишича, самолёт учиш-қўниш йўлагидан ўтиб кетиб, ёниб кетган. Уларнинг таъкидлашича, самолёт тўсиққа тегиб, айланиб кетган ва яқин орадаги аукцион уйи олдида турган автомобилларнинг устига қулаган”, дейилмоқда хабарда.

Фалокат оқибатида 4 киши – учувчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. “Самолёт куннинг иккинчи ярмида Blackbushe аэропорти ёнидаги автомобиллар сотиладиган аукцион уй ҳудудига қўниш пайтида фалокатга учради”, деб айтмоқда графлик полицияси расмий вакили Ольга Веннер.

Phenom 300 русумидаги самолёт ҳавога кўтарилиши билан қулаб тушган. Самолёт кичкина баландликка кўтарилгач, ён томонга оғгани сабабли учувчи самолётни фавқулодда шароитда қўндирмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Самолёт парковка қилинган автомобиллар устига тушиб, ёниб кетган.