АҚШ Жаҳон савдо ташкилотида Хитой билан Америка пўлати экспорти бўйича юзага келган тортишувни ютиб чиқди

Жаҳон 01 Август 2015 2696

Вашингтон Пекин билан АҚШнинг текстурланган электротехник пўлатини Хитой бозорига етказиб бериш бўйича тортишувни Жаҳон савдо ташкилотида ютиб чиқди. Бу ҳақда 31 июль куни АҚШнинг савдо музокараларида иштирок этган вакили Майкл Фроман маъмурияти хабар берди.

АҚШ ушбу иш доирасида ЖСТда Хитойнинг АҚШнинг текстурланган электротехник пўлати учун ўз божхона тўловларини ЖСТнинг талабларига мувофиқ белгилагани борасидаги тасдиғи бўйича баҳслашди.

Бу тортишув 2014 йилнинг январида бошланган.

Фроманнинг айтишича, ЖСТ ушбу тортишувда АҚШнинг ҳақлигини тасдиқлади ва Хитой бир неча ой аввал юзага келган савдо можаросига сабаб бўлган божни бекор қилди. Шу тариқа америкалик ишлаб чиқарувчилар учун 250 млн доллардан кўпроққа баҳоланувчи бозорга қайта йўл очилди.

Кўпроқ янгиликлар