АҚШ президенти Барак Обама ҳозирги замонавий суперкомпьютерларни анча ортда қолдирадиган дунёдаги энг кучли суперкомпьютерни яратиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Ҳозирда дунёда энг кучли ҳисоблаш мажмуаси Гуанчжоуда Миллий суперкомпьютер марказида ўрнатилган Хитойнинг Tianhe-2 тизими ҳисобланади. Бу суперкомпьютер 33,86 петафлопс (петафлопс – бир сонияда сузиб юрувчи вергул билан бажарилувчи квадриллион операция) тезкорликка эга. Tianhe-2’нинг энг катта унумдорлиги 54,9 петафлопсни ташкил қилади.

АҚШнинг бўлғуси ҳисоблаш мажмуаси унумдорлиги ҳозирдаги рекордчининг кўрсаткичларидан 10 баробар кўпроқни ташкил қила олади, деб тахмин қилинмоқда. Бу ерда гап экзафлопс даражасидаги, яъни сониясига сузуб юрувчи вергул билан бажарилувчи квинтиллион операция ҳақида кетмоқда. Тизимдан турли мураккаб ҳисоб-китобларни, мисол учун ёмон кўринишдаги ўсимталарга қарши курашиш усулларини қидириш, иқлимни моделлаштириш ва коинот ҳудудини тадқиқ қилиш учун фойдаланилади.

Бу янги лойиҳа доирасидаги ишларни ўтказиш учун махсус тузилма – Миллий компьютер стратегик ташаббуси (National Strategic Computing Initiative, NSCI) шакллантирилади. Ушбу тизимни 2025 йилга қадар амалиётга киритиш режалаштирилмоқда.