Чехияда полициячилар Бел-Бездез шаҳри яқинидаги Австрия ва Венгрияга депортация қилиниши керак бўлган муҳожирларни сақлаш марказидан қочиб кетмоқчи бўлган ноқонуний муҳожирларга қарши кўзни ачиштирувчи газ қўллади.

31 июль куни 100 га яқин муҳожир марказни тарк этмоқчи бўлган, бироқ улар бунинг уддасидан чиқа олмаганларидан кейин, лагерда тартибсизликлар бошланди. Муҳожирлар ўз норозиликларини билдириш сифатида марказдаги ойналарни ва мебелларни синдиришган.

“Муҳожирлар зудлик билан озод қилинишлари, улардан мусодара қилинган пул ва телефонларнинг қайтирилиши ва зудлик билан Германияга жўнатилишларини талаб қилмоқдалар”, деб хабар бермоқда лагерга етиб келган Чехия Ички ишлар вазири.

Муҳожирларнинг кўпчилиги Германияга кетмоқчи бўлишган. Чехия ҳукумати ушбу марказга шахси аниқланиши ёки Чехиядан чиқариб юборилиши керак бўлган муҳожирларни юборади. Кўпчилик муҳожирлар бу ерда Чехияга келган давлатлари – Венгрия ва Австрияга ортга юборилишларини кутишади.

Шу куни аввалроқ Чехия полицияси Венгрия билан чегарада асосан Сурия, Покистон ва Афғонистондан бўлган 76 нафар муҳожирни қўлга олган эди.