Филипосян Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтмоқчи эканини маълум қилди

Спорт 01 Август 2015 1016

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири Артём Филипосян давралар оралиғида “Бунёдкор”ни тарк этиб, Самарқанднинг “Динамо” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтида маълум қилинди
Келишув амалга ошгач, журналистларга берган илк интервьюсида Артём яна миллий терма жамоага қайтиш ниятида эканлигини билдирди.

Ҳаётда шундай вақт бўладики, яна иккита қадам олдинга ташлаш учун бир қадам ортга ташлаш керак бўлади. Мен ҳозир 35-36 ёшда эмас, 27 ёшдаман – бу айнан футбол ўйнаб, кучга тўлган вақтим. Захирада ўтириб эса, ўсишдан тўхтаб қолиш мумкин. “Динамо”да ҳам яхши таркиб йиғилиб, мақсадлар ўзгарган. Шундай экан, “Динамо”га ўтишим менинг фаолиятим учун фойдли бўлади. Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтиш ниятим бор. “Динамо”да барча ўйинда майдонга тушиб, яхши ўйинлар кўрсатсам ватанимиз бош жамоасидан яна таклиф олишимга ишонаман”, — дейди Филипосян.

Маълумот учун, Артём Филипосян миллий терма жамоа сафида бугунга қадар 13та учрашувда майдонга тушган.

Кўпроқ янгиликлар