Голливуд актёри Рустам Саъдиев фильмида бош ролни ижро этади

Маданият 01 Август 2015 16411

Shov-shuv.uz сайтининг маълум қилишича, "Кариб денгизи қароқчилари", "Муқаддас замин" каби Голливуд фильмларидаги иштироки орқали танилган актёр Гассан Массуд ўзбекистонлик режиссёр Рустам Саъдиев суратга олаётган "Барон" фильмида бош ролни ижро этиш учун таклиф этилган.

Маълум бўлишича, режиссёр айни пайтда "Барон" фильмининг суратга олиш ишлари билан Истанбулда бўлиб турибди ва шу вақтгача машҳур актёр билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида билдирмаган.

Shov-shuv.uz сайти муаллифи таниқли режиссёр Ридли Скотт Гассан Массуднинг истеъдодини юқори баҳолаб, унга "“Муқаддас замин” фильмидаги бош роллардан бирини берганини эслаб, Рустам Саъдиевни ҳам Скоттга қиёслайди.

Муаллиф режиссёр билан телефон орқали гаплашиб, ундан фильм ва Гассан Массуднинг ушбу фильмга таклиф этилиш жараёни билан қизиқади.

“Барон”да кўплаб машҳурларнинг иштироки ўзимга нисбатан иззатталаблик ё-да ҳамкасбларим олдида ўзимни кўрсатиш эмас. Бу ўзбек фильми дунё халқлари орасидаги глобал муаммога кенгроқ ва чуқурроқ маънода ўткир назар ташлашни ўз олдига мақсад қилди. Табиийки, фильмда жаҳонда танилган актёрлар ижроси унинг дунёдаги кўп давлатларда обрўсини оширади. “Барон” – биргина режиссёр иши эмас, бу фильм устида жуда катта ижодий жамоа тер тўкмоқда. Гассанга келсак, актёр сифатида у менга ёқади. “Барон”да мен мўлжалланган ролга унинг характери ва ташқи кўриниши жуда мос. Муҳими, Голливуд фильмлари орқали танилган машҳур юлдуз таклифимизни рад этмай, “Барон”да рол ижро этишга розилик берди. Ўйлайманки, янги картинам киномухлислар ишончини оқлайди", дейди режиссёр.

Шундан сўнг, Голливуд киноюлдузи ҳам илк марта ўзбек ОАВи вакилига интервью беради. Муаллиф ундан илк таассуротлари ҳақида сўрайди.

"Ассалому алейкум! Илиқ фикрларингиз учун ташаккур. Тўғри, аксарият ролларимни Голливуд фильмларида ижро этганман. Буюк Британиядаги агентим ўзбекистонлик киноижодкорлардан таклиф тушгани ҳақида айтганида, бошим кўкка етди. Чунки, бу кўҳна замин, бетакрор тарихий диёр ҳақида анча маълумотга эгаман. Илм-фан тараққиётида донғи кетган мамлакатнинг ижодкорлари ҳам билимли, интилувчан ва замонавий идрокда бўлишига шубҳам йўқ. Таклифга жавобни узоқ ўйламадим. Агентим орқали розилигимни билдирдим. Шу фильмда суратга тушиш учун Истанбулга учиб келдим. Мана, учрашдик. Ижодкорлар ҳақида тасаввурим чин эканлиги исботини топди. Фильмларим жўғрофияси яна бир гўзал мамлакат, бағрикенг халқ қалби билан кенгаяётганидан хурсандман. Ўзбек киномухлисларига янада яқин қилишда эса Рустамнинг ўрни бўлакча. Унга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Айни пайтда ролимга тегишли диалоглар билан танишаяпман. Шундай экан, бу фильм билан боғлиқ бошқа саволларингизни суратга тушиш жараёнларидан сўнг кутиб қоламан. Шукран!", дейди актёр.

Маълумот учун, Гассан Массуд Финляндия ва Германияда таҳсил олган. Сўнгра ватани Тунисга қайтиб, театр санъати мактабини тугатиб, шу даргоҳда 10 йил дарс берди. У Тунисдаги араб-африка театр маркази асосчиларидан бири ҳисобланади.

Шу тариқа, энди унинг фильмографиясидан “Муқаддас замин” (Салоҳиддин), “Бўрилар водийси: Ироқ” (Абдураҳмон Холис Каруки), “Кариб денгизи қароқчилари: дунёнинг охири” (Капитан Амманд), “Умар ибн ал-Ҳаттоб”( сериал, Абу Бакр), “Чиқиш: Худолар ва Шоҳлар” ( Рамзеснинг катта вазири) каби машҳур фильмлар қаторида "Барон" фильми ҳам жой олади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар