Манбаларнинг айтишича, Google компанияси соғлиқни сақлаш, энергетика ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи компаниялар орасида ўзининг тўлдирилган реаллик кўзойнаклари Glass’нинг янги версиясини овоза қилмаган ҳолда тарқатмоқда, деб хабар бермоқда WCJ нашри.

Компания кўзойнакларни бизнес учун ишланмалар ишлаб чиқувчилар орасида жорий йилнинг кузида Glass’нинг корпоратив эҳтиёжлар учун аниқ ишлатилишига эришиш учун тарқатмоқда. Фойдаланувчилар учун кўзойнакнинг янги версиясининг чиқарилиши бир йилдан кейин эълон қилинади.

Янги модель Intel’нинг янада тезроқ ишловчи процессори негизида ясалган. Glass икки соатгача қувватланишсиз ишлаши мумкин бўлган яхшиланган кўрсаткичларга эга батареялар билан жиҳозланган ҳамда барқарор симсиз алоқага эга.