Исломободда ТАПҲ газ қувури лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилади

Жаҳон 01 Август 2015 1343

Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури лойиҳаси бўйича ҳамкорлик доирасидаги томонларнинг учрашуви ташкил этилади.

Учрашувда лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳақида муҳокама ўтказилиши режалаштирилган.

«Туркменистан: золотой век» нашри берган хабарда айтилишича, Покистонга Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси вакили Боймурот Ҳожимуҳаммедов ва президент ҳузуридаги углевод ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш вгентлиги директори Яхшикелди Какаев йўл олади.

Учрашув 3 август кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон давлат газ компаниялари янги компания таъсис этганди. У 1800 километрлик Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТAПҲ) газ қувурини қуриб, сўнг унга эгалик қилади ва ундан фойдаланади.

Тўртала мамлакат ҳам янги компания капиталида тенг улушга эга бўлган. Осиё тараққиёт банки ТAПҲ газ қувури лойиҳаси бўйича транзакциявий маслаҳатчи этиб тайинланган.

ТAПҲ қувури 30 йил давомида Туркманистондан Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга йилига 33 миллиард кубометр табиий газни экспорт қилиши мўлжалланган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар