Швейцариянинг Гштаад шаҳрида теннис бўйича “Suisse Open Gstaad” турнири ўз якунига етиб бормоқда. Яккаликнинг иккинчи даврасида португалиялик Жоао Соузага уч сет натижасига кўра имкониятни бой берган Истомин жуфтлик баҳсида финалга чиқди. Бу ҳақда olamsport.uz хабар берди.

Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ярим финалда австриялик теннисчилар – Юлиан Ноул ва Филипп Освальдни 6:4, 3:6, тай-брекда 10:3 ҳисобида доғда қолдиришди.

Энди эртага ўтказиладиган финал баҳсида улар австриялик Оливер Марах ва покистонлик Айсам-ул-Ҳақ Қурейши жуфтлигига қарши кортига чиқишади. Оливер ва Айсам ярим финалда испаниялик рақиблари – Марсель Гранольерс ҳамда Марк Лопесдан 6:3, 4:6, тай-брекда 10:6 ҳисобида устун келишди.