Кореялик шифокорлар Андижон вилоятида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади

Жамият 01 Август 2015 2055

2-9 август кунлари Ўзбекистон Республикасига “Ewha Womans University” (Корея Республикаси)нинг 26 нафар шифокор (кардиолог, аллерголог, терапевт)лар ва кўнгиллилардан иборат делегация ташриф буюради.

Мазкур делегация ўзлари билан бирга аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун дори-дармон ва тиббий анжомларни олиб келишади. Ушбу дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар кўрикдан сўнг аҳолига бепул тарқатилади.

3 август куни делегация аъзолари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиладиган марказни кўрикларга тайёрлаш мақсадида, Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказига ташриф буюришади. Шунингдек, шифоколар ва талабалар ўртасида тажриба алмашишда ҳамкорлик қилиш учун Андижон тиббиёт институти раҳбарияти билан учрашув ташкил этилади.

4 август куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли марказида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Андижон тиббиёт институти талабалари билан кореялик талабалар ўртасида тиббиёт соҳасидаги билимларни алмашиш мақсадида учрашув ташкиллаштирилади.
5 август куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилади ва кореялик мутахассислар томонидан ортопедия, кардиология йўналишларида талабалар учун маърузалар ўтказилади.

6 август куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, Андижон тиббиёт институти талабалари билан кореялик талабалар ўртасида тиббий билимларни алмашиш мақсадида учрашув ташкиллаштирилади.

7 август куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли марказида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Андижон ва Фарғона шаҳарлариннинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиришади.

8 август куни Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор ерларига ташрифлари амалга оширилади.

9 август куни Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари кўздан кечирилиб, делегация аъзолари Ўзбекистон халқаро аэропортидан соат 22:00да OZ-574 – рейси билан Инчеон шаҳрига учиб кетишади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар