"Манчестер Юнайтед" Ди Марияни жаримага тортди ҳамда унинг трансфер нархини ошириб қўйди

Спорт 01 Август 2015 2491

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал жамоа ярим ҳимоячиси жамоанинг АҚШдаги мавсумолди йиғинига боришдан бош тортган Анхел Ди Мариядан жаҳли чиққан.

“ПСЖ”га ўтишга яқин турган Ди Мария “МЮ” томонидан 360 минг фунт стерлинг миқдорда жаримага тортилган эди. Бироқ голландиялик мутахассис бу жарима кам, деб ҳисобламоқда. “МЮ” раҳбарлари PFA билан аргентиналик футболчи нисбатан қўшимча жазо қўлланилишини муҳокама қилишади.

Бундан ташқари, “МЮ” Ди Марияни “ПСЖ”га 43,7 млн фунт стерлингга сотмоқчи эмас. Англия клуби “ПСЖ”дан 45 млн фунт стерлинг талаб қилмоқчи. 

Кўпроқ янгиликлар