"Формула-1" пойгаларида 7 карра жаҳон чемпиони бўлишга эришган германиялик автопойгачи Михаил Шумахернинг соғлиги яхшиланмоқда. Бу ҳақда унинг менежери Сабина Кем Bild нашрига маълум қилган.

"Унинг тузалишида олдга силжиш бор. Шифокорлар бунинг учун қўлларидан келган ишни қилишмоқда", дейди Кем.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг декабрь ойи охирида Михаил Шумахер Франциянинг Мерибеле шаҳри яқинидаги тоғ-чанғи комплекси ҳудудида йиқилиб тушиб, жиддий равишда жароҳатланганди. Ўшанда автопойгачининг бош мияси шикастланган.

У олти ой сунъий кома ҳолатида ётди. 2014 йил сентябрида эса Женева кўли бўйидаги уйига олиб келиниб, тикланиш муолажаларини олишни бошлаганди.