Океанда 2 ойдан ортиқ вақт қолиб кетган iPhone ўз эгасига қайтарилди

Технология 01 Август 2015 2596

2 ой олдин Тинч океанининг Санта-Круз шаҳри яқинидаги қирғоғида сувга тушиб йўқолган iPhone ўз эгасига соз ҳолда қайтарилди. Бу ҳақда Mashable хабар берган.

Смартфоннинг эгаси бўлган спортчи ўз дўстига смартфон йўқолган ҳудуд ҳақида маълумот бергач, акваланг ёрдамида йўқолган буюм топилади.

Маълум бўлишича, 2 ойу 2 кун сувда ётган аппарат махсус ҳимоя ғилофи орқали ўз ҳолатини яхши сақлаб қолган.

Кўпроқ янгиликлар