Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида янги савдо маркази иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Марказда харидорларга замонавий андозалар асосида хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва барча турдаги уй-рўзғор буюмлари савдоси ташкил этилди.

Марказ фаолият бошлаши билан 40 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.