Интерпол Тожикистон ҳукуматидан "ИШИД" сафида жанг қилаётган тожикистонликларнинг 16 кишилик рўйхатини олди. ТАСС нашри хабарига кўра, Тожикистон махсус хизматларининг собиқ бошлиғи, давлатга хиёнатда айбланган Гулмурод Халимов ҳам бўлган бу рўйхатдаги кишилар Интерпол томонидан қидирилмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси берган маълумотда яқин кунларда "ИШИД" сафига ўтиб кетган 600 нафардан ортиқ тожикистонликлардан иборат рўйхат ҳам тайёрланиб, Интерполга топширилади.

"Ироқ ва Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилган тожикистонликларга нисбатан давлат бош птокуратураси "Хорижга ёлланганлик" айби бўйича жиноий иш очади", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, жангарилар сафига ёлланганларнинг аксар қисми Россияга ишлаш учун кетган меҳнат муҳожирлари ҳисобланишади.

Шу вақтгача Тожикистонга 35 нафар собиқ жангари қайтиб келиб, ўзини ҳукуматга топширган.