Тунисда Сус шаҳрида юз берган терактдан июль ойи бошида жорий қилинган фавқулодда ҳолат яна 2 ойга узайтирилади. Бу ҳақда The Turkish Today хабар берди.

"Тунис президентининг бош вазир ва депутатлар билан маслаҳатлашувидан кейин фавқулодда ҳолат яна 2 ой давом этиши бўйича қарор қабул қилинди", деб маълум қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўрта ер денгизи соҳилидаги курорт шаҳри бўлмиш Сусдаги меҳсмонхоналарда 26 июль куни теракт содир бўлиб, 38 сайёҳ ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланганди.

4 июлда Тунис президенти Беджи Каид Эс-Себси терактдан бир ҳафта ўтиб, фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.