ХХР раҳбари Пекин шаҳрини Олимпиада-2022 мезбонлиги билан қутлади

Спорт 01 Август 2015 1771

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Хитой делегациясини 2022 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлигини қўлга киритилгани билан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Сизлар ушбу жараёнда улкан ишни амалга оширдинглар. Умид қиламанки, Хитой халқининг қўллаб-қувватлаши орқали, бўлажак Олимпия ўйинларини фантастик даражада ўтказиш йўлида ҳам самарали меҳнат қилишда давом этасизлар – дейди ўз табрик мактубида Си Цзиньпин.

2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари Пекин шаҳрида ўтказилиши эълон қилингач, бутун Хитой аҳли ҳушхабарни нишонлай бошлади. Овоз бериш жараёнини тўғридан-тўғри олиб борган ССTV бошловчиси, Хитой делегациясининг барча аъзолари каби қувонч кўз ёшларини тия олмади.

Пекин шаҳридан 70 чақирим узоқликда жойлашган Буюк Хитой деворининг “Бадалинь” ҳудудида аждарҳолар рақси бошланиб кетди. Ушбу тарихий воқеилик Пекин шаҳрида Олимпия паркида, шунингдек, Пекин шаҳридан 200 км узоқликда жойлашган Чжанцзякоу шаҳрида ҳам кенг тантана қилинмоқда.

2022 йилги қишки Олимпиада ўйинлари февраль ойида ўтказилади. Маълумки, худди шу пайтда Хитойда янги йил кенг нишонланади. Шу боис, Хитойликлар мазкур Олимпиада ўйинларини ҳақиқий байрамона рухда ўтказишга ваъда беришмоқда.

Жумладан, Пекин шаҳри мэри Ван Аньшунь ҳам 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинлари Хитой пойтахтида ўтказилиши эълон қилинганида қувончдан кўзларига ёш олган ва барчани миллий анъанага кўра янги йилда оилавий истеъмол қилинадиган хитой чучварасини татиб кўриш учун Пекин шаҳрига таклиф қилган. Шаҳар мэри, шунингдек, Пекин шаҳри билдирилган ишончни оқлаш учун бор имкониятни ишга солажаклигини билдирди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар