“Марсель” ўртоқлик учрашувида “Ювентус”ни мағлуб этди. Учрашув Марселдаги “Велодром”стадионида бўлиб ўтди ва 2:0 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Ромен Алессандрини ҳисобни очди. 1-тайм охирида меҳмонлар камчиликда қолишди – туринликларнинг швейцариялик ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер қизил карточка олди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда Абдулазиз Баррада ҳисобни 2:0 га етказди.

Ўтган мавсум якунига кўра “Ювентус” Италия чемпионатини ютган, “Марсель” эса Франциянинг 1-лигасида 4-ўринни эгаллаган.

Ўртоқлик учрашуви
Марсель (Марсель, Франция) – Ювентус (Турин, Италия) – 2:0
Голлар: Алессандрини, 35 (1:0); Баррада, 84 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Лемина, 21; Спаранья, 62; Жа Жеже, 67 – Коман, 87.
Четлатиш: Лихтштайнер, 45.