“ПСЖ” учинчи марта кетма-кет Франция Суперкубогини қўлга киритди

Спорт 02 Август 2015 1685

Парижнинг “ПСЖ” жамоаси Франция Суперкубоги учун учрашувда “Лион”ни мағлуб этиб, учинчи марта кетма-кет Франция Суперкубоги соҳибига айланди. Учрашув Канаданинг Монреаль шаҳридаги “Сапуто” стадионида бўлиб ўтди ва парижликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Серж Орье парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 6 дақиқа ўтиб, уругвайлик суперюлдуз Эдинсон Кавани “ПСЖ”нинг устунлигини 2 баробарга кўпайтирди.
2-тайм ўртасида “Лион” камчиликда қолди – Максим Гоналон тўғридан-тўғри қизил карточка билан “сийланди”.

“ПСЖ” клуб тарихида 5-марта Франция Суперкубогини қўлга киритди.

Франция Суперкубоги
ПСЖ (Париж) – Лион (Лион) – 2:0
Голлар: 1:0 – 11 Орье, 2:0 – 17 Кавани.
ПСЖ – Трапп, Давид Луиз, Орье, Тиаго Силва, Максвелл, Верратти (Стамбули, 70), Матюиди, Рабьо, Лукас (Баэбек, 82), Кавани (Огюстен, 63), Иброҳимович.
Лион – Лопеш, Умтити, Коне, Бедимо, Жайе, Ферри (Мальбранк, 78), Гоналон, Толиссо, Бовю, Бензия (Геззаль, 67), Лакасетт.
Огоҳлантиришлар: Верратти (60), Давид Луиз (81).
Четлатиш: Гоналон (64).

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар