4 августда 54 ёшни қаршилайдиган АҚШ президенти Барак Обама анъанага кўра ўзининг туғилган кунини аввалроқ нишонлашни бошлади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Обама 1 август куни ўзининг болаликдаги учта дўсти билан Мэриленд штатида жойлашган АҚШ денгиз авиациясининг Эндрюс базасига етиб келди ва у ерда гольф ўйнади.

Сўнгра хурсандчилик президентнинг Кэмп-Дэвиддаги шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида давом этди.

Обама Оқ уйга 2 август куни эрталаб етиб келиши кутилмоқда.