АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция “ИШИД” террорчилик ташкилотининг Ироқ ва Суриядаги позицияларига 30та авиазарба берди

Қайд этилишича, 19та зарба Ироқда, 11та зарба Сурияда берилган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбийлари маълум қилди.

“ИШИД”нинг Мосул, Рамади ва Синжардаги позициялари ракеталар ҳужумига учради.

1 августда Канада ҳукумати Ироққа “ИШИД” билан курашишида ёрдам сифатида 6,4 млн доллар ажратиши маълум қилинди.