Бразилиядаги Олимпиадада спортчилар ҳаддан ташқари ифлос сувларда иштирок этишларига тўғри келади

Жаҳон 02 Август 2015 2431

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпия ўйинларида сузувчилар ва эшкакчилар ифлослиги даражаси бўйича оқава сувларники билан баробар бўлган сув ҳавзаларида иштирок этишларига тўғри келади, деб хабар бермоқда ушбу ҳолат бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.

Мусобақалар ўтказиладиган Родригу-ди-Фрейташ кўли, Гуанабара бўғози, Копакабана ва Ипанема пляжларидаги сувлардан 37та намуна олинди. Намуналар таҳлил қилингач, бу жойлардан бирортаси ҳам сузувчилар саломатлигига хавфсиз эмас деб топилмади.

Калифорниялик олимлар ўтказган таҳлиллар асосида журналистлар бу жойлардаги сувларда одам учун хавфли миқдорда вирус ва бактериялар борлигини таъкидлашмоқда. Бу ҳолат сувлар одам фаолиятининг чиқиндилари билан катта миқёсда ифлосланганлиги билан боғланган. Агентликнинг таъкидлашича, мусобақалар ўтказиладиган сувлардаги зарарли микроорганизмлар миқдори Жанубий Калифорния пляжларида ўрнатилган хавфли даражадан 1,7 млн маротаба кўпроқни ташкил қилади.

“Бу сувлар деярли тозаланмаган оқава сувлардир”, деб изоҳ бермоқда денгиз биологи Жон Гриффит. Олинган сув намуналарида аденовируслар, ротавирус ва нажас ичак таёқчалари Бразилия қонунчилигида кўзда тутилган меъёрлардан ҳам анча кўп миқдорда эканлиги аниқланган.

Бразилия ҳукумати Олимпиада учун атайлаб тозалаган Родригу-ди-Фрейташ кўли энг ифлосланган сув ҳавзаси деб топилди, бу ерда 1 литр сувда 14 млн дан 1,7 млрд гача аденовируслар аниқланган.

Бразилиядаги Олимпиадада сув спорти турларида 1,4 мингга яқин спортчи қатнашади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар