Таниқли рэппер Доктор Дре 15 йил ичида биринчи марта янги альбом чиқаради. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Унинг айтишича, Compton a Soundtrack by Dr. Dre номли альбомни мухлислар 7 августдаёқ тинглаши мумкин бўлади.
Альбомда меҳмон ижрочилар сифатида Айс Кьюб, Кендрик Ламар, Эминем ва Снуп Дог иштирок этишди.
Доктор Дренинг илгариги альбоми 1999 йили чиққан эди.