Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзоди қўйилишига даъвогарлик қилаётган АҚШлик миллиардер Дональд Трамп агар Оқ уй эгасига айланса, Россия президенти Владимир Путиннинг ҳурматига эришиши мумкинлигини айтмоқда.
Миллиардер бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Путин мени ҳурмат қилади. Мен сизни бунга ишонтира оламан”, деб айтди Трамп.
Трамп 31 июлда Қрим “Европа муаммоси” эканини ва АҚШ агар Европа буни сўраса унда бу муаммони ҳал қилишга қўшилиши кераклигини айтди.
“Бу бизнинг муаммодан кўра, катта даражада Европанинг муаммоси ҳисобланади. Европа эса бу масала юзасидан бизчалик эътироз билдирмаяпти”, деб айтди Трамп.
Охирги сўровномаларга кўра, Трамп АҚШ президенти лавозимига республикачи номзодлар орасида ишончли тарзда етакчиликни сақлаб қолмоқда.