1 август куни Ҳиндистон ва Бангладеш ўзаро ҳудудлар билан алмашдилар. Бунда Ҳиндистон 111 та анклавни Бангладешга, Бангладеш эса 51 та анклавни Ҳиндистонга топширди.

Алмашиш давомида Ҳиндистон ўзининг 40 кв километр ҳудудини йўқотди.

Аввалроқ июнда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасин қуруқликдаги чегаралар ҳақида келишув имзолаган эдилар. Ўзаро алмашилган анклавларнинг ҳанузгача фуқароликка эга бўлмаган 50 мингдан зиёдроқ аҳолиси энди фуқаролик танлаш ҳуқуқига эга бўлишди.

Бангладешнинг собиқ ҳудудларидаги барча 14 854 киши Ҳиндистон фуқаролигини олишни истамоқда. Эндиликда Бангладеш ҳудудига айланган Ҳиндистоннинг собиқ ҳудудларидаги 39 176 кишидан бор-йўғи 979 нафари Ҳиндистон фуқаролигини олмоқчи.