Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ва беларуслик теннисчи Александр Бурий Швейцариянинг Гштаад шаҳридаги ATP Swiss Open Gstaad мусобақасининг жуфтлик ўйинларининг финалида австралиялик Оливер Марак ва покистонлик Айшама Кураши билан учрашдилар. Ўзбекистонлик теннисчидан ташкил топган дуэт ўз рақибларини 3:6, 6:2, 10:5 ҳисоби билан мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди. Учрашув 1 соат 25 дақиқа давом этди.