Жозе Моуринью: «Энг яхши жамоа мағлуб бўлди»

Спорт 02 Август 2015 1879

“Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью Англия Суперкубоги учун “Арсенал” билан ўтказилган учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Эслатиб ўтамиз, учрашув “Арсенал”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Энг яхши жамоа ютқазди. Биз жонбозлик кўрсатдик, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва тўпни ушлаб турдик. Бироқ рақиб ўз дарвозаси ёнида туриб олгани учун гол уришимиз қийин бўлди. “Арсенал” бутун жамоа билан ҳимояланди. Улар ўз дарвозалари ёнида тартиб билан ҳаракат қилишди, уларни ютуқ билан табриклайман.
Бу мавсумда чемпионлик унвони учун кураш жуда қийин кечади. Кўпчилик рақибларимиз янги ўйинчилар сотиб олишга катта пуллар сарфламоқда, биз эса аввалги таркибда қолдик. Биз ғалаба учун курашишга ҳаракат қиламиз.
Бир мавсум учун “Челси”га 5 нафар ҳимоячи етарли эмас. Биз мавсумга 5 нафар ҳимоячи билан кира олмаймиз, бу бизнинг заиф томонимиз”, деб айтди Моуринью.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар